ИИБда хизмат хонасида соғлиғи ёмонлашиб вафот этган шахс юзасидан расмий маълумот берилди

© Sputnik / Алексей Филиппов / Медиабанкка ўтишСИЗО
СИЗО - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти интернет ижтимоий тармоқларида “ИИБда сўроқ қилинган шахс ўлди. Яқинлари унинг уриб ўлдирилганини иддао қилмоқда” сарлавҳаси остида тарқалган мақолани ўрганиб чиқди.

ТОШКЕНТ, 19 ноя - Sputnik. ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Булунғур туманидаги ИИБ ЖҚБ хизмат хонасида соғлиғи ёмонлашиб вафот этган шахс юзасидан расмий маълумот берди.

Аниқланишича, 16 ноябрь куни фуқаро Н.Ж.  туман ИИБ бошлиғи номига, “О” исмли шахс марихуана гиёҳвандлик воситасини қонунга хилоф равишда сотиш билан шуғулланаётганлигини, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраб мурожаат қилган.

Ўша куни соат 13:30 ларда Булунғур туман ИИБ ЖҚБ ходимлари тезкор тадбирд ўтказган. Унда фуқаро О.Р. 150 000 сўм эвазига Н.Ж.га вазни 3,71 грамм марихуанани сотган вақтида ушланиб, ёнидан вазни 0,78 грамм марихуана ва 150 000 сўм пуллар ашёвий далил сифатида олинган.

Смена караула в Исправительной колонии - Sputnik Ўзбекистон
Бухорода қамоқдан қочган маҳбус қўлга олинди

Ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида Булунғур тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, О.Р.га нисбатан айблов эълон қилинган ва қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

Дастлабки тергов давомида Н.Ж. терговга олиб келинмаган ва жиноят иши юзасидан сўроқ қилинмаганлиги аниқланган.

16 ноябрь куни Н.К.Джаббаров Булунғур тумани ИИБ ЖҚБ хизмат хонасида бирламчи ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнида соғлиғи ёмонлашиб, қон босими кўтарилиши ва юрак хуружи билан Тез тиббий ёрдам машинасида Булунғур тумани тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимига олиб борилган ҳамда шу ерда вафот этганлиги маълум бўлган.

“Суд тиббий экспертизасининг маълумотига кўра, Н.Ж.нинг танасида тан жароҳатлари аниқланмаганлиги, дастлабки суд тиббий ташхиси – ўткир юрак қон томир етишмовчилиги, коронарокардиосклероз, юракнинг ишимик касаллиги эканлиги аниқланган”, - дейилади хабарда.

Ҳозирда Н.Жнинг вафот этганлиги ҳолати юзасидан Булунғур туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда ва тегишли экспертиза тайинланган.

Янгиликлар лентаси
0