19:22 06 Декабр 2019
Эфир
  • RUB147.79
  • EUR10476.36
  • USD9510.99

Гавҳар Шарипованинг вафотига сабаб бўлган ЙТҲ тафсилотлари маълум бўлди

МВД
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
154413

Гавҳар Шарипова ҳайдовчи билан жанжал оқибатида, ҳаракатланаётган автомобилдан тушиб кетиб вафот этган - ИИВ.

ТОШКЕНТ, 20 ноя – Sputnik. Актриса Гавҳар Шарипова йўл транспорт ҳодисаси оқибатида вафот етди деб хабар қилди ИИВ Тергов департаменти.

Хабарда айтилишига кўра, Гавҳар Шарипова 18 ноябрга ўтар кечаси, Самарқанд – Ғузор йўлининг 140 километрида ҳаракатланаётган юк автомобилидан тушиб кетиб вафот этган. Бундан олдин Шарипова ва ҳайдовчи орасида ўзаро келишмовчилик бўлган,  актриса ҳаракатланаётган автомобил эшигини очиб тушиб қолмоқчи бўлганда ҳам ҳайдовчи тезликни камайтирмаган. Оқибатда Шарипова турли жароҳатлар олиб воқеа жойида вафот этган.

Суд тиббий экспертизаси ўзининг дастлабки текширувда, марҳума Шарипованинг ўлимига ЙТҲга хос оғир тан жароҳатлари сабаб бўлганини аниқлаган.

Ушбу ҳолат юзасидан Ғузор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган, транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Маълумот учун, Гавҳар Шарипова 2001 йилда Тошкент Санъат институтининг “Драмматургия ва театр” фаультетини битириб Ўзбекистон Миллий академик драма театрида ишлаган. Томошабинларга актриса ўзининг “Алпомиш” ва “Алданган аёл” фильмлари ҳамда “Опа-сингиллар” сериалидаги роллари билан танилган.  

Асосий мавзулар