Ўзбекистонликлар ички органларини Қозоғистонда сотишган

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишХирург
Хирург - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қозоғистон ИИВ хабарига кўра, мамлакат ҳудудида инсон аъзолари трансплантацияси соҳасида жиноий гуруҳ фаолият юритган. Пулга муҳтож бўлган ўзбекистонликлар, қирғизистонликлар ва украинлар ўз буйракларини сотишган.

ТОШКЕНТ, 20 ноя — Sputnik. Қозоғистонда полиция ходимлари Чимкент шаҳридаги 1-сонли касалхона бош шифокори Абилай Донбойни қўлга олишди. У ЖКнинг икки моддаси бўйича: трансмиллий жиноий гуруҳда иштирок этиш ва инсон ички аъзоларини ноқонуний олишда гумонланмоқда. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон хабар қилмоқда.

Судга қадар суриштирув давомида 2017-2018 йилларда мамлакат ҳудудида инсон аъзолари трансплантацияси соҳасида жиноий гуруҳ ноқонуний фаолият юритгани аниқланган. Гуруҳ таркибига бошқа давлат фуқаролари ҳам кирган.

Донор сифатида моддий шароити оғирлиги туфайли ўз аъзоларини сотишга мажбур бўлган Ўзбекистон, Қирғизистон ва Украина фуқаролари жалб этилган. Ички аъзоларни хорижий давлатларнинг, асосан Исроилнинг ўзига тўқ кишилари сотиб олишган.

Терговда Абилай Донбой жиноий гуруҳ аъзолари билан тил бириктириб, катта пул эвазига ички аъзоларни кўчириб ўтказиш бўйича ноқонуний жарроҳлик амалётларини ўтказгани аниқланган.

Аввалроқ мазкур иш доирасида трансплантолог шифокор Гани Куттимуратов ва жиноий гуруҳнинг яна бир аъзоси Қирғизистон фуқароси Тайсалова Б.Т. ҳибсга олинган.

Ҳозирда жиноят ишини охирига етказиш ва судга ошириш чоралари кўрилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0