18:50 09 Декабр 2019
Эфир
  • RUB147.79
  • EUR10476.36
  • USD9510.99
Охранный периметр минской исправительной колонии

Тошкент вилоятида маҳкум бошқа бир маҳкумни чув туширди

© Sputnik / Иван Руднев
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
225 0 0

Колонияда жазо муддатини ўтаётган маҳкум бошқа бир маҳкумнинг ишончига кириб, фирибгарликка қўлди. Унга нисбатан яна бир нечта модда билан жиноят иши қўзғатилди.

ТОШКЕНТ, 21 ноя - Sputnik. Тошкент вилоятида маҳкум бошқа бир маҳкумни 2 минг долларга чув туширди.

Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, Тошкент вилоятидаги 43-сонли манзил колониясида жазо ўтаётган маҳкум Б.Р. бошқа маҳкумнинг ишончига кирган. Уни колониядан чиқариб юбориш учун адвокатга пора тариқасида пул бериш билан алдаб, 2000 долларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент махсус прокуратураси томонидан Б.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 168 (Фирибгарлик) ва 28 (Жиноят иштирокчиларининг турлари), 211-моддалари (Пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Асосий мавзулар