19:53 11 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55
Купюры номиралом пятьдесят тысяч сум

Касбида мактаб ёшлар етакчиси қалбаки пуллар тайёрлагани аниқланди

Sputnik
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
245 0 0

Ундан 172 дона 50 000 сўмлик купюрадаги пуллар, рангли принтердан тўлиқ чиқарилмаган 84 дона 50 000 сўмлик купюрадаги пуллари мусодара қилинган.

ТОШКЕНТ, 21 ноя - Sputnik. Қашқардарёнинг Касби туманидаги мактабнинг ёшлар етакчиси қалбаки пуллар ишлаб чиқаргани аниқланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, 24 ёшли туман мактабларидан бирида ёшлар иттифоқи етакчиси бўлиб ишловчи Б.А. тумандаги “Муғлон” МФЙ ҳудудидаги ўзи ижарага олган тикувчилик цехида, турли хил купюрадаги қалбаки пулларни ишлаб чиқараётганлиги аниқланган. 

Ундан 172 дона 50 000 сўмлик купюрадаги пуллар, рангли принтердан тўлиқ чиқарилмаган 84 дона 50 000 сўмлик купюрадаги пуллар, “EPSON” русумли рангли принтер ва “LENOVО” русумли ноутбук тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

А.Бдан олинган АВ0304117 серия рақамли 172 дона 50 000 сўмлик купюра “Давлат белгилиси” корхонасида тайёрланмаганлиги ва рангли пуркагичли принтер ёрдамида тайёрланганлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Касби тумани ички ишлар бўлими тергов бўлими томонидан А.Б нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Асосий мавзулар