14:00 28 Январ 2021
Эфир
  • RUB139.72
  • EUR12798.46
  • USD10518.99
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
611 0 0

Ижтимой тармоқларда ички ишлар органлари ва Миллий гвардия ходимлари қатнов йўлдан бир қизни куч билан олиб кетаётганлари акс этган видео тарқалди. Қиз 18 марта маъмурий жавобгарликка тортилган.

ТОШКЕНТ, 25 ноя - Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ ижтимой тармоқларда тарқалган видеога муносабат билдирди. Унда ички ишлар органлари ва Миллий гвардия ходимлари қатнов йўлдан бир қизни олиб кетаётганлари акс этган.

Маълум қилинишича, мазкур ҳодиса Миробод туманида 22 ноябрь куни тахминан соат 01:45да содир бўлган. Хизмат вазифасини олиб бораётган Тошкент ИИББ ППХ ходими Шаҳрисабз кўчасида 25 ёшли маст Ф.С.ни кўриб қолган.

Аниқлик киритилишича, қиз илгари 18 марта Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 190-моддаси (Фоҳишалик билан шуғулланиш) ва 194-моддаси (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) билан маъмурий жавобгарликка тортилган.

Ходимнинг яқинлашиб келаётганини кўрган Ф.С. йўлнинг қатнов қисмига ётиб олган ва транспорт воситалари ҳаракатига халақит берган. Қиз ўрнидан туриш ва қатнов йўлдан кетишдан қатъий равишда бўйин товлаганлиги боис ППХ ва Миллий гвардия ходимлари қизни йўлнинг ўртасидан олиб кетишга мажбур бўлишган.

Асосий мавзулар