ТИВ Москвадаги ўзбекистонликлар иштирокидаги оммавий муштлашув сабабини айтди

© Sputnik / Рамиз БахтияровЗдание МИД Узбекистана
Здание МИД Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Куни кеча Москва шаҳрида мигрантлар иштирокида оммавий муштлашув содир бўлди. Мазкур ҳодисадан сўнг 10 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган.

ТОШКЕНТ, 26 ноя - Sputnik. Москва шаҳридаги ўзбекистонликлар иштирокида содир бўлган оммавий муштлашувга футбол мусобақасида қоидалар бузилиши натижасида келиб чиққан низо сабаб бўлган. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг Россиядаги элчихонаси консуллик бўлими маълумотига асосланиб хабар қилди.

Сотрудники коммунальных служб - Sputnik Ўзбекистон
Москва марказида кўча супурувчилар оммавий мушлашуви содир бўлди  

Қайд этилишича, мазкур ҳодиса натижасида 15 киши қўлга олинган Улардан 10 нафари Ўзбекистон фуқароларидир.

Олинган маълумотларга кўра жароҳатланганлар мавжуд эмас. Айни пайтда дастлабки тергов ҳаракатлари амалга оширилмоқда.

Хабарда элчихонанинг консуллик бўлими вазиятни назоратга олгани қўшимча қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Москва марказида мигрантлар ўртасида оммавий муштлашув содир бўлгани хабар қилинган ва муштлашув иштирокчилари қайси давлат фуқаролари эканлигига ойдинлик киритилмаган эди.

Янгиликлар лентаси
0