Самарқандлик ўқитувчи судланган шахслар томонидан уриб ўлдирилган - баёнот

© Sputnik / Владимир Песня / Медиабанкка ўтишСотрудник следственного изолятора
Сотрудник следственного изолятора - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жўрабек, Дониёр ва Муҳаммадлар Ўзбекистон ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми "д" банди билан жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган

ТОШКЕНТ, 28 ноя - Sputnik. Бир гуруҳ шахслар томонидан калтакланиши оқибатида ҳалок бўлган самарқандлик ўқитувчи воқеаси юзасидан расмий баёнот эълон қилинди.

Парня, который приставал к девушке, избили до смерти в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон
Самарқандда дўппослаб ўлдирилган ўқитувчи ишига оид янги тафсилотлар юзага чиқди

Хабарда айтилишича, ҳодиса 20 ноябрь куни соат тахминан 3.40ларда Самарқанд шаҳрида юз берган.

1990 йилда туғилган, оддий ишчи бўлиб ишлайдиган Жўрабек, ўз шериклари -  муқаддам судланган ва айни вақтда ҳайдовчилик қиладиган Дониёр ҳамда судланган, оддий ишчи, 22 яшар Муҳаммад билан олдиндан жиноий тил бириктириб шаҳардаги 42-сонли умумтаълим мактаб ўқитувчиси - Иззатило М. билан ҳеч бир сабабсиз жанжаллашишган.

Жанжал вақтида қўл ва оёқлари билан уни бош қисми ва танасининг турли соҳаларига бир неча маротаба қасддан уриб, ҳаёти учун хавфли бўлган тан жароҳати етказишган.

Натижада Иззатило шифохонага ётқизилган. Ўқитувчига оғир ёпиқ КЦТ, бош миянинг оғир даражали лат ейиши ташхислари қўйилган. Шифокорлар томонидан кўрсатилган муолажаларга қарамасдан, 23 ноябрь куни Иззатило жонлантириш бўлимида вафот этган.

Худди шу куннинг ўзида Жўрабек, Дониёр ва Муҳаммадлар Ўзбекистон ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми "д" банди билан жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.

Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари Самарканд вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Янгиликлар лентаси
0