07:09 29 Октябр 2020
Эфир
  • RUB136.11
  • EUR12285.78
  • USD10359.88
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
68901

Канадада кичик самолёт қулаши оқибатида икки ўзбекистонлик оила, жами етти киши қурбон бўлди. Улар орасида уч нафар вояга етмаган болалар ҳам бор.

ТОШКЕНТ, 29 ноя – Sputnik. Канаданинг Онтарио штати Кингстон шаҳарчаси яқинида содир бўлган авиаҳалокатда икки ўзбекистонлик оила аъзолари жами 7  киши қурбон бўлди, деб хабар қилмоқда CBC Ньюз.

Хабарда айтилишига кўра, кичик самолёт ўзбекистонлик учувчи Отабек Облоқулов бошқарувида бўлган. Самолётда шунингдек унинг хотини ва 3, 11 ва 15 ёшли фарзандлари ҳамда  уларнинг канадалик дўсти Бобомурод Набиев ва унинг рафиқаси ҳам бўлган.

Уроженцы Узбекистана разбились на частном самолете в Канаде
Twitter / TSB of Canada
Уроженцы Узбекистана разбились на частном самолете в Канаде

Piper PA-32 (Cherokee Six) русумли самолёт  7 ўриндиққа эга. АҚШнинг Техас штатида истиқомат қилувчи Облоқулов ушбу самолётни 2019 йил бошида харид қилган. Облоқулов ёзда Anson Aviation номли учувчилар мактабини якунлаган.

Канада қутқарув хизмати айни дамда ушбу авиаҳалоткатнинг аниқ сабабларини ўрганмоқда. Дастлабки хулосага кўра, бунга ёмон об-ҳаво шароити сабаб бўлган бўлиши мумкин. Ҳалокат содир бўлганда шамол тезлиги 80м/сония ва булутлар жуда паст бўлган. Тажрибаси кам бўлган учувчиларга бундай ҳавода самолёт бошқариш тавсия этилмайди.

Асосий мавзулар