ФСБ "Ҳизб ут-Таҳрир"нинг икки етакчисини қўлга олди

© ЦОС ФСБ РФ / Медиабанкка ўтишФСБ РФ пресекла деятельность группы российских граждан по финансированию террористов
ФСБ РФ пресекла деятельность группы российских граждан по финансированию террористов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тинтув жараёни вақтида ташкилот аъзоларидан таъқиқланган адабиётлар, алоқа воситалари ва электрон ахборот ташувчилар олиб қўйилган.

ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. Москва ва Челябинскда "Ҳизб ут-Таҳрир ал-Исломий" террористик ташкилотининг етти аъзоси ва икки нафар етакчиси қўлга олинди, деб хабар қилди Россия Федерал хавфсизлик хизмати жамоатчилик билан алоқалар маркази.

Таъкиланишича, бу Россия фуқаролари ёки Марказий Осиё давлатлари фуқаролари бўлиши мумкин.

Тергов қўмитаси ахборотига кўра, хорижий эмиссарлар кўрсатмасига кўра, "Россия ҳудудида амалдаги ҳокимиятни куч ишлатиш йўли билан ағдаришга қаратилган террористик ташкилот ғояларини тарқатган".

Шунингдек, улар ўз сафларига маҳаллий мусулмонлар ва мамлакатда бўлиб турган меҳнат мигрантларини оғдириш билан шуғулланганлар.

Тинтув жараёни вақтида ташкилот аъзоларидан таъқиқланган адабиётлар, алоқа воситалари ва электрон ахборот ташувчилар олиб қўйилган.

Янгиликлар лентаси
0