Бухорода 58 ёшли фуқарони поезд уриб кетди

Oбуна бўлиш
Катта тезликда ҳаракатланиб келаётган поезднинг уриб юбориши натижасида фуқаро ҳодиса жойда вафот этган.

ТОШКЕНТ, 6 дек – Sputnik. ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти ижтимоий тармоқлар орқали 58 ёшли фуқарони поезд уриб юборганлиги билан боғлиқ тарқалган хабар юзасидан маълумот берди.

Хабарда айтилишича, кеча 5 декабр куни соат 04:55 ларда 32 ёшли Р.Т. бошқарувидаги 3041-сонли юк поезди Бухоро Минтақавий темир йўл узелига қарашли Яккатут-Мурғак бекатлари оралиғидаги 4012 км. 1-пикетида ҳаракатланиб келаётган бўлган. Шу вақтда электровоз машинисти бошқарувидаги юк поезди темир йўлни кесиб ўтаётган 58 ёшли пиёдани Г.Х.ни уриб юбориши натижасида фуқаро ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда ва ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда, дейилади хабарда.

Янгиликлар лентаси
0