01:27 09 Август 2020
Эфир
  • RUB137.46
  • EUR12021.09
  • USD10209.86
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
831 0 0

ЙПХ инспектори ЙТҲ содир этган ва маст ҳайдовчига нисбатан қурол қўллашга мажбур бўлди. Ҳайдовчи ёнидаги пичоғини ходимларга санчмоқчи бўлган.

ТОШКЕНТ, 8 дек — Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари 8 декабрга ўтар кечаси маст ҳолдаги ва пичоқ билан таҳдид қилган ҳайдовчини ушлаш учун қурол қўллашга мажбур бўлишди. ИИББ матбуот хизмати ҳодиса тафсилотларини маълум қилди.

Хабарда ёзилишича,  тахминан соат 3.10 да Чилонзор туманидаги Муқимий ва Байналминал кўчалари кесишмасида “Лабо” ҳайдовчи бетон тўсиққа бориб урилган, сўнгра автомобиль ағдарилиб кетган. ИИББ ходимлари ва ҳодиса гувоҳлари келиб ёрдамга, автомобил ғилдиракларини ўнглаб қўйишган.

Ҳайдовчи кабинадан чиқмаган. Воқеа жойига биринчи бўлиб етиб келган ППХ ходими йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига ЙТҲ ҳақида хабар берган. Ҳайдовчидан тиббий ёрдам кераклиги ҳақида сўрамоқчи бўлганида, ходим ҳайдовчининг ғайритабиий ҳаракатлари ва гапларига, ҳамда ҳаракатларида мувофиқлик йўқлигига эътибор қаратиб, бу ҳақда ЙПХ инспекторларини огоҳлантирган.

Тахминга кўра ҳайдовчи психотроп воситалар ёки спиртли ичимликлар таъсири остида бўлган. Кутилмаганда ҳайдовчи ЙТҲ жойига етиб келган ЙПХ инспекторларига қаршилик кўрсата бошлаб,  тинчланиш ва жамоат тартибини сақлаш ҳақидаги чақирувларга жавобан тажовузкорона ҳаракатлар қилган.

Сотрудники ГУВД Ташкента были вынуждены применить оружие, чтобы задержать водителя.
© ГУВД г. Ташкента.
Сотрудники ГУВД Ташкента были вынуждены применить оружие, чтобы задержать водителя.

Ёнидаги пичоғини чиқариб, кимда ким яқинлашса унга жароҳат етказиши билан қўрқитган.

Таъкидланишича, ҳодиса атрофида одам кўпая бошлагач, фуқаролар ва ходимлар ҳаёти ва соғлиғи учун реал хавф юзага келган.

ЙПХ инспектори кичик сержант Т.О. табель қуролини қўллашга қарор қилади. ЙПХ инспектори бир неча марта ҳайдовчини қўрол қўллаши ҳақида огоҳлантиришига қарамасдан, ҳайдовчи ўзини агрессив тутишда давом этиб, ходимларга пичоқ санчмоқчи бўлган.

“Шундан сўнг ЙПХ инспектори йўриқномага мувофиқ ҳаракат қилиб, осмонга ўқ узди, бу ҳам қоидабузарга таъсир қилмаганидан сўнг, унинг оёғига қарата ўқ ўзди. Фақатгина шундан сўнг қоидабузар пичоғини ташлади. Унинг қўллари кишанланиб, тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифохонага етказилди”, - дейилади хабарда.

Аниқланишича, ҳайдовчи Шайхонтоҳур туманида яшовчи, муқаддам қасддан одам ўлдириш ва қасддан баданга енгил шикаст етказиш билан судланган 43 ёшли Нусрат И. экан. “Лабо” автомобили салонида очиқ ҳолатдаги ароқ ва коньяк шишалари топилган.

Туман прокуратураси жиноий иш қўзғатилиши масаласи билан шуғулланмоқда. Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ходимларни рағбатлантириш ҳақида топшириқ берди.

Теглар:
қурол, қоидабузарлик, Тошкент

Асосий мавзулар