Екатеринбургда 3 нафар Ўзбекистон фуқароси қурбон бўлди

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишАвтомобиль скорой помощи
Автомобиль скорой помощи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Екатеринбургдага шахтада ёнғин чиқиши оқибатида 3 нафар ўзбекистон фуқароси қурбон бўлди, 1 киши жароҳат олди.

ТОШКЕНТ, 9 дек - Sputnik. Россиянинг Екатеринбург шаҳрида 3 нафар ўзбекистонлик ишчилар ҳалок бўлди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти. 

"2019-йил 8-декабр куни эрталаб соат 6.45да Ямало-Ненецк автоном округи Тазов тумани Пякяхин конида содир бўлган ёнғин оқибатида 3 нафар Ўзбекистон фуқаролари А.Э., Э.Д. ва А.С. вафот этди, ҳамюртимиз Т.А. куйиб шифохонага жойлаштирилди", - дейилган хабарда. 

Айни пайтда Россия ҳуқуқни сақлаш органлари томонидан тергов тадбирлари ўтказилмоқда.

Екатеринбургдаги Ўзбекисотн Бош консулхона вазиятни назоратга олган, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси билан биргаликда марҳумларнинг жасадларини ватанга юбориш билан боғлик консуллик-ҳуқуқий, ташкилий ва масалалар билан шуғулланмоқда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик изҳор этади. 

Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Урал федерал округи (Курган, Свердловск, Тюмен, Челябинск вилоятлари, Ханти-Мансийск, Югра ва Ямал-Ненетск автоном округлари) ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолатларда Екатеринбург шаҳридаги Ўзбекистон Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7 343 276 31 66, +7 343 272 31 33, дейилган хабарда. 

Янгиликлар лентаси
0