Россияда ўзбекистон фуқароси ўрмон кесишда айбланмоқда

© Sputnik / Константин Чалабов / Медиабанкка ўтишБензопила
Бензопила - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия ўрмон хўжалигига 400 миллион рубл зарар етказган жиноий гуруҳ аъзолари 12 йилга қамалиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 12 дек – Sputnik. Томск вилоятида бир гуруҳ фуқаролар ноқонуний ўрмон кесганликлари учун катта суммага жаримага тортилди, деб хабар қилмоқда ИИВ матбуот хизмати.

Тошкентда дарахт кесиш учун интернет орқали рухсат олиш мумкин бўлди

Томск вилоятида яшовчи 4 нафар Россия фуқаролари ҳамда 1 нафар Ўзбекистон фуқароси Верхнекет ўрмон хўжалигида ноқонуний ўрмон кесишда айбланмоқда. Ушбу иш ўрмон хўжалиги бошлиғининг қалбаки рухсатномаси асосида амалга оширилган. Ноқонуний кесилган дарахтлар Ўзбекистон Рееспубликасига юборилган. Жиноий гурҳ фаолияти оқибатида Россия ўрмон хўжалигига 400 миллион рубллик зарар етказилган, - дейилган хабарда.

Гуруҳнинг барча аъзолари қўлга олинган. Гурҳга нисбатан Россия ЖКнинг “Стратегик муҳим ресурсларни контрабанда қилиш” банди бўйича жиноят иши очилган. Ушбу моддага биноан айбланувчиларга 12 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0