02:31 27 Январ 2020
Эфир
  • RUB155.06
  • EUR10585.77
  • USD9547.05
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
442 0 0

Пешку туманида фуқароларнинг пул маблағлари ва мол-мулкини жалб этиш билан шуғулланган фуқаро иши юзасидан жиноий иш қўзғатилди.

ТОШКЕНТ, 12 дек – Sputnik. Пешку туманида фуқароларнинг пул маблағлари ва мол-мулкини жалб этиш билан шуғулланган фуқаро иши юзасидан жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси ахборот хизмати хабар берди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пешку туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, 1996 йилда туғилган фуқаро Ш.З.нинг жорий йилнинг январь ойидан ноябрь ойига қадар 21 нафар фуқароларнинг 633 400 АҚШ  доллари ва 22,5 млн. сўм пулларини қўлга киритганлиги аниқланган.

Фуқаро мулкий манфаат бериш мажбуриятини ўз зиммасига олиш йўли билан содда инсонларнинг ишончига кирган. Уларнинг олдида олган мажбуриятларини янги жалб этилган пул маблағлари ҳисобидан қисман бажариб, 577 400 доллари ва 22,5 млн. сўмини қабул қилиб олганлиги аниқланган.

Шунингдек,  Ш.З. жиноий фаолияти давомида қўлга киритган маблағларининг асл хусусияти ва манбаини яширишга уринган ҳолда 153,0 млн. сўмга “Lada Vesta” русумли автомашинасини сотиб олиб, жиноий фаолиятдан олинган даромадини легаллаштирган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ш.З.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Асосий мавзулар