Андижонда иккита поезд вагони темир йўл изидан чиқиб кетди

© Пресс-служба МВД УзбекистанаВ Андижане пустые вагоны сошли с железнодорожного пути
В Андижане пустые вагоны сошли с железнодорожного пути - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугун, 12 декабрь куни Пайтуғ темир йўл станциясида икки дона бўш вагон темир йўл изидан чиқиб кетди.

ТОШКЕНТ, 12 дек – Sputnik. Бугун, 12-декабрь куни Андижон вилоятида "Пайтуғ" темир йўл станциясида икки дона бўш вагон темир йўл изидан чиқиб кетди.

Содир бўлган ҳолат юзасидан ИИВ ахборот хизмати хабар берди.

© Пресс-служба МВД УзбекистанаВ Андижане пустые вагоны сошли с железнодорожного пути
Андижонда иккита поезд вагони темир йўл изидан чиқиб кетди - Sputnik Ўзбекистон
В Андижане пустые вагоны сошли с железнодорожного пути

Қайд этилишича, 2019 йил 12 декабрь куни соат 07:30 ларда Қозоғистон Республикасидан 13 та ярим очиқ вагонларда МЧЖлардан бирининг номига кўмир маҳсулотлари келтириб туширилган.

Ҳодиса кўмир тушириб бўлингач, вагонлар ғилдираклари остига темир йўл башмакларининг маҳкамланмаганлиги сабабли юзага келган.

Натижада бўш вагонлар пастга ҳаракатланиб бориб, 63080675-сонли ярим очиқ бўш вагон темир йўлнинг чап томонидаги ариққа тушиб кетган. 60745015-сонли вагоннинг олд ғилдираклари эса темир йўл изидан чиқиб кетган.

Хабарда айтилишича, ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Айни дамда ҳолат юзасидан қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0