13:56 22 Январ 2020
Эфир
  • RUB155.06
  • EUR10585.77
  • USD9547.05
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
35001

20 ёшли фолбин қизга бир йигитни “иситиб” беришни ваъда қилган ва ундан 450 минг сўм ва умумий қиймати 32,8 млн сўмлик тилла тақинчоқларини олган. Тузоққа илинган қиз ҳам йигитсиз, ҳам пулсиз қолган.

ТОШКЕНТ, 15 дек – Sputnik. Тошкентда фуқарони фирибгарлик йўли билан чув туширган аёлга нисбатан жиноят иши очилди.

ИИББ хабарига кўра, Миробод тумани ИИО ФМБга 28 ёшли З.А. фирибгарнинг тузоғига илиниб, пул ва тилла тақинчоқларидан айрилгани айтиб, шикоят қилган.

Қизнинг сўзларига кўра, 20 ёшли В.А. унга бир йигитни “иситиб” беришни ваъда қилган. Хизматлари эвазига ундан 450 минг сўм ва умумий қиймати 32,8 млн сўмлик тилла тақинчоқларини олган.

Аммо фолбин ўз ваъдасида турмасдан, пулларни эҳтиёжига сарфлаб юборган.

Ушбу факт асосида Ўзбекистон ЖКнинг 168-моддаси (Фирибгарлик) бўйича жиноий иш қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Теглар:
фолбин, фирибгар, Тошкент

Асосий мавзулар