17:08 23 Январ 2020
Эфир
  • RUB155.06
  • EUR10585.77
  • USD9547.05
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
234 0 0

Россиядан қайтаётган ўзбекистонликлар Қозоғистонда ЙТҲга учради. Уч киши жароҳат олган, бир киши эса қурбон бўлган.

ТОШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. Россиядан қайтаётган ўзбекистонликлар Қозоғистонда ЙТҲга учради. Ҳалокат оқибатида  бир нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, ЙТҲ 13 декабрь куни эрталаб соат 9:30 ларда Қарағанда вилоятининг   “Қарағанда—Балхаш” автомобиль йўлида содир бўлган. Юз берган тўқнашув оқибатида бир нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган И.Й.нинг вафот этган. Қолган уч нафар фуқаро (А.Й., В.К. ва Ҳ.А.)  жароҳатланиб, касалхонага ётқизилган.

Айни дамда ҳолат юзасидан Қарағанда вилояти йўл полицияси тергов ишларини олиб бормоқда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти зарур ҳолларда Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳри, Ақмола, Шимолий Қозоғистон, Павлодар, Қўстанай ва Қарағанда вилоятларида бўлиб турган фуқаролар мамлакатнинг Нур-Султон шаҳридаги элчихонаси рақами (+7-717-295-42-52)га мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган.

Теглар:
ЙТҲ, Қозоғистон

Асосий мавзулар