22:45 04 Июл 2020
Эфир
  • RUB145.97
  • EUR11411.48
  • USD10173.38
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
373 0 0

Фуқаро бирга яшаб келаётган аёл билан спиртли ичимлик истеъмол қилган. Сўнгра уларнинг кайфи ошиб, жанжаллашиб қолишган. Оқибатда эркак норасида гўдакнинг умрига зомин бўлган.

ТОШКЕНТ, 24 дек — Sputnik. Бош прокуратура Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманидаги қасддан одам ўлдириш жинояти юзасидан баёнот берди.

Большой Ферганский канал имени Усмана Юсупова
© CC BY-SA 4.0 / Carpodacus / Большой Ферганский канал (Карадарьинский тракт) близ города Андижан

Хабарда ёзилишича, 20 декабрь куни тумандаги Шаҳриобод кўчасида муқаддам судланган фуқаро В.К. бирга яшаб келаётган аёл М.К. билан спиртли ичимлик истеъмол қилган. Сўнгра улар ўртасида ўзаро жанжал юзага келган. Эркак жаҳл қилган ҳолда аёлнинг 4 яшар фарзандини уйнинг 4-қаватидан ерга ташлаб юборган.

Оқибатда вояга етмаган қизалоқ вафот этган. Жиноятчи процессуал тартибда ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.Улуғбек тумани прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.  Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Теглар:
Тошкент, Бош прокуратура, жиноят

Асосий мавзулар