Қамчиқ довонида 3 та енгил автомобиль ҳандаққа тушиб кетди

© МЧС РУз3 автомобиля упали с обрыва на перевале Камчик
3 автомобиля упали с обрыва на перевале Камчик - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳодиса жараёнида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Аммо қутқарувчилар томонидан йўл транспорт воситалари ҳайдовчилари ва йўловчиларига психологик ёрдам кўрсатилган.

ТОШКЕНТ, 26 дек — Sputnik. Кеча, 25 декабр куни Қамчиқ довонида учта енгил автомашиналари йўл четидаги ҳандаққа тушиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ахборот хизмати маълум қилди.  

Перевал Камчик функционирует в штатном режиме, движение открыто - Sputnik Ўзбекистон
“Қамчиқ” довонининг автомобил йўли қордан тозаланди

Қайд этилишича, Наманган вилоятининг Поп туманидаги A-373 “Тошкент-Ўш” автомобил йўлининг 247 км.да “Тошкент-водий” йўналишида ҳаракатланиб кетаётган “Cobalt”, “Spark” ҳамда “Lacetti” автомобиллари йўл четидаги ҳандаққа тушиб кетган.

Ҳодиса жараёнида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Аммо қутқарувчилар томонидан йўл транспорт воситалари ҳайдовчилари ва йўловчиларига психологик ёрдам кўрсатилган.

Автомашиналар эса ҳандақдан чиқарилиб, автоэвакуатор ёрдамида “Шеробод” ЙПХ масканининг жарима майдончасига олиб кетилган.

Янгиликлар лентаси
0