ГАИга жаҳл қилган ҳайдовчи "Матиз"ини ёқиб юборди

© Sputnik / Ирина КалашниковГорящий автомобиль. Иллюстративное фото
Горящий автомобиль. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ички ишлар ходимлари қонунда белгиланган тартибда маъмурий баённома расмийлаштириб, ҳайдовчига автомобил жарима майдончасига олиб борилишини айтишганида, у ўзини ғайритабиий тутиб, жаҳл билан автомобилнинг олд капотини очган ва унга ўт қўйиб воқеа жойидан қочган.

ТОШКЕНТ, 2 янв - Sputnik. Ижтимоий тармоқларда "Матиз" автомобилининг йўл четида ёнаётган ҳолати ифодаланган видеолавҳа тарқалди. "Матиз"ни ўз эгаси қасддан ёқиб юборилганлиги айтилмоқда. Бу юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.

Видеолавҳада йўл четида ёнаётган "Матиз" атрофида тумонат одам тўплангани, ўт ўчирувчиларнинг оловни ўчириш билан бандликларини кўриш мумкин. Видео остида қолдирилган изоҳларда эса Гаи ходими билан муросага келолмаган ҳайдовчи ўз бошқарувидаги автомобилни қасддан ёқиб юборганлиги ҳақида билдирилган.  

Тошкент ИИББ маълум қилишича, ҳодиса кеча, 2019 йилнинг 1 январ куни Янгийўлда содир бўлган. "Матиз" автомобили шаҳар деҳқон бозори олдидаги тўхташ таъқиқланган жойда тўхтаб турган. Шаҳар ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан автомашинага тегишли ҳужжатлар сўралган-да, ҳайдовчи улар билан кўпол муомалада бўлиб, ҳужжатлари йўқлигини айтган. 

Ходимлар қонунда белгиланган тартибда маъмурий баённома расмийлаштириб, автомобил жарима майдончасига олиб борилишини айтишган. Ҳайдовчи эса ходимларга нисбатан ўзини ғайритабиий тутиб, жаҳл билан автомобилнинг олд капотини очган ва унга ўт қўйиб воқеа жойидан қочган.

Ёнғин зудлик билан Янгийўл шаҳар Ёнғин хавфсизлик хизмати томонидан бартараф этилган.

Қўшимча аниқланган маълумотларга кўра, ҳайдовчининг ҳодиса жараёнида оилавий можаролар сабабли асабий ҳолатда бўлгани айтилади. Айни дамда ФВВ ЁХБ томонидан қўшимча суруштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

Янгиликлар лентаси
0