Қозоғистондаги самолёт ҳалокатининг эҳтимолий сабаби эълон қилинди

© Sputnik / Медиабанкка ўтишКрушение пассажирского самолета в Казахстане
Крушение пассажирского самолета в Казахстане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қозоғистонда 27 декабрь куни самолёти ҳалокатга учраган Bek Air компаниясининг фаолияти номаълум муддатга тўхтатилди.

ТОШКЕНТ, 10 янв - Sputnik. Қозоғистон ҳукумат комиссияси декабр ойининг охирида Олма-ота яқинида Bek Air авиакомпаниясининг Фоккер-100 самолётининг қулашининг дастлабки сабабини эълон қилди, деб хабар беради РИА Новости.

"Ҳодисанинг асосий версияси бу самолётнинг музлашидир", деди Қозоғистон бош вазирининг ўринбосари Роман Скляр.

Бундан ташқари, амалдорнинг таъкидлашича, Bek Air компаниясининг фаолияти номаълум муддатга тўхтатилган.

Олма-Ота - Нур-Султон рейсини амалга оширган ушбу авиакомпания самолёти 27-декабр куни эрталаб қулаб тушди. Учиш пайтида у баландликни йўқотди, икки марта думи билан учиш йўлагини тегиб, бетон тўсиқдан ўтиб, икки қаватли бинога тўқнашди. Самолётда экипаж аъзолари билан қўшган ҳолда ҳаммаси бўлиб 98 киши бўлган, улардан 12 нафари вафот этган.

29-декабр куни Олма-ота халқаро аэропортида содир бўлган ҳодиса хронологияси дақиқама-дақиқа эълон қилинди. Бундан ташқари, 2-январ куни самолёт қулашини тасвирга олган видео ҳам ошкор қилинди.

Аввалроқ Спутник радиоси Қозоғистон самолёт ҳалокатида ҳалок бўлганлар билан хайрлашув маросими бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эди.

Янгиликлар лентаси
0