09:22 29 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB132.07
  • EUR12003.57
  • USD10321.21
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
168801

Тошкентда юз берган мудҳиш авария содир бўлишига сабабчи бўлган шахс ушланди, деб хабар қилмоқда Тошкент ИИББ

ТОШКЕНТ, 11 янв - Sputnik. Икки нафар йўловчининг ҳалок бўлишига ва яна икки нафар йўловчининг ҳайдовчи билан бирга шифохонага тушишига сабаб бўлган "БМВ" русумли автомобиль ҳайдовчисининг шахси аниқланди, деб хабар қилмоқда Тошкент ИИББ.

"9-январь куни тахминан соат 23.20 да Бунёдкор кўчасида содир бўлган ЙТҲ оқибатида "Ласетти" русумли автомобилнинг икки нафар йўловчиси ҳалок бўлганига, яна икки нафар йўловчиси ҳайдовчи билан бирга шифохонага тушишига сабаб бўлган «БМВ» русумли автомобиль ҳайдовчисининг шахси аниқланди", - дейилади хабарда.

У 30-ёшли Нурбек Т. исмли шахс эканлиги айтилмоқда. Ҳозирги вақтда у кўлга олинган.

ЙТҲ вақтида Нурбек Т. спиртли ичимлик таъсири остида бўлган, бу ҳақда наркологик экспертизанинг хулосаси бор. Қўлга олинган шахснинг юзида ЙТҲ вақтида етган ва жиддий бўлмаган тан шикастлари мавжуд, дейилади хабарда.

Суд Нурбек Т.га нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўллади. Тергов давом этмоқда.

Мудҳиш ЙТҲ 9 январь куни кечаси 23.20да Тошкентдаги Бунёдкор кўчасида юз берган эди. Авария оқибатида Chevrolet Lacetti нинг икки нафар йўловчиси ҳалок бўлишди. Улар ёнаётган машина ичидан чиқа олишмади ва тириклай ёниб кетишди. Яна икки нафар йўловчи, шу жумладан, ҳайдовчи касалхонага ётқизилди.

Асосий мавзулар