Тошкентда бир тўда “жиҳодчилар” қўлга олинди

© МВДВ Узбекистане задержаны члены течения "Джихадисты"*
В Узбекистане задержаны члены течения Джихадисты* - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Улар Ўзбекистон ҳудудида Сурияда паноҳ топган террористик уюшма аъзоларининг топшириқларини бажариб келишган ва аҳоли орасида қонунга хилоф равишда ғаразли ғояларни тарғиб қилишган.

ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Тошкент шаҳрида Ўзбекистонда фаолияти таъқиқланган “Жиҳодчилар” диний-экстремистик оқимининг*(ДЭО) бир гуруҳ аъзоларининг жиноий фаолиятига чек қўйилди.  Уларни қўлга олиш борасидаги тадбир 7 январь куни Ўзбекистон ИИВ-ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда амалга оширилди. Бу ҳақда ИИВ хабар қилди.

Мавжуд маълумотларга кўра, ушбу шахслар Ўзбекистон ҳудудида Сурияда паноҳ топган террористик уюшма аъзоларининг топшириқларини бажариб келишган ва аҳоли орасида қонунга хилоф равишда “Жиҳодчилар” ДЭО* ғояларини тарқатганлар.

Наманганда террористик ташкилотлар сафига қўшилмоқчи бўлган шахслар ушланди

Шу йўл билан сафларини кенгайтиришга қаратилган ноқонуний хатти-ҳаракатларни содир этганлар. Шунингдек, улар мамлакатдаги ёшлар орасида ўзларининг ақидапарастлик ғояларини сингдириб, Сурия ҳудудидаги халқаро террорчилик ташкилотларининг сафига қўшилиб, жиноят содир этишга даъват қилганлар.

Қайд этилишича, ушланган шахсларда экстремистик мазмундаги материаллар мавжудлиги аниқланган ва процессуал тартибда олиб қўйилган.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди ва тергов-тезкор ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Фуқароларимиз, айниқса ёшларимизни огоҳлантириб, бу каби қонун бузилишларига йўл қўймаслик мақсадида бузғунчи ғоялар таъсирига тушиб, ижтимоий тармоқларнинг шубҳали сайтларидаги даъватларга алданиб қолмасликларини, жамоат тартибига таҳдид солувчи материаллардан фойдаланмасликлари, сақламасликлари ва тарқатмасликларини сўраймиз”, - дейилади хабарди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Олий судининг 2016 йил 26 сентябрдаги қарори билан “Жиҳодчилар” диний-экстремистик оқими ташкилоти фаолияти Ўзбекистон ҳудудида таъқиқланган ташкилотлар рўйхатига киритилган.   

*“Жиҳодчилар” диний-экстремистик оқими ташкилоти Ўзбекистонда тақиқланган ташкилот

Янгиликлар лентаси
0