Актриса Луиза Расуловани катта пулга чув туширишди

© InstagramЛуиза Расулова
Луиза Расулова - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Фирибгар қўшиқчи Райҳоннинг уйига ҳам ўзи мебель ясаб берганлигини айтиб, актрисанинг ишончига кирган.

ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. Тошкентда актриса Луиза Расуловани мебель ясовчиси 3 минг долларга чув туширди. Фирибгарга нисбатан жиноят иши очилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, актриса Луиза Расулова Чилонзор туман ИИО ФМБга ариза билан мурожаат қилиб, уни чув туширган Элшод исмли шахсга нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраган.

Юбилейный концерт Юлдуз Усмановой в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Сохта "Юлдуз Усмонова" Тожикистон аҳолисини катта пулга чув туширди

Элшод қўшиқчи Райҳоннинг уйига ҳам ўзи мебель ясаб берганлигини айтиб, актрисанинг ишончига кирган. Сўнгра у билан ошхона мебеллари ясаб беришга келишган. Фирибгар “хизмати” эвазига актрисадан уч минг долларни олиб, шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Айни дамда айбланувчига нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмининг “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0