02:42 30 Январ 2020
Эфир
  • RUB153.89
  • EUR10541.66
  • USD9563.33
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
192 0 0

12 январь куни ичида 53 нафар Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобус техник носозлик туфайли тўхтаб қолган. Бошқа ЙТҲ оқибатида эса бир ўзбекистонлик ҳалок бўлган.

ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. Ўзбекистоннинг Ақтау шаҳридаги (Қозоғистон) бош консулхонаси 12 январь куни ичида 53 нафар Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобус Ақтобе вилояти ҳудудида техник носозлик туфайли тўхтаб қолгани тўғрисида ОАВда тарқалган маълумотни тасдиқлади.

ТИВ хабарига кўра, автобус Самара-Чимкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган бўлган.

Қайд этилишича, 13 январь куни маҳаллий вақт билан соат 11:00 да автобуснинг таъмир ишлари якунлангач, автобус ҳаракатини давом эттирган.

Бош консулхона, шунингдек, 13 январь куни Ақтобе – Оренбург трассасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берганини хабар қилган.

Қайд этилишича, ЙТҲ оқибатида воқеа жойида ҳайдовчи, Ўзбекистон фуқароси Е.М. ҳалок бўлган, яна бир Ўзбекистон фуқароси И.К. турли жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган.

Бош консулхона вазиятни назоратга олган ва Қозоғистоннинг тегишли органлари билан доимий алоқада бўлиб турибди.

Асосий мавзулар