22:57 25 Январ 2020
Эфир
  • RUB155.06
  • EUR10585.77
  • USD9547.05
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
44310

"Самарқанд - Қарши" йўлида содир бўлган ЙТҲларда 15га яқин автомобил иштирок этган. Қурбонлар йўқ, бир неча киши ўрта ва енгил жароҳатлар олган.

ТОШКЕНТ, 14 янв – Sputnik. Кеча, 13 январ куни “Самарқанд – Қарши” йўлида содир бўлган йирик ЙТҲ ҳақида хабар берган эдик. ЙҲХББ ушбу воқеа тафсилотларини маълум қилди.

Воқеа соат 13:10 да,  Самарқанд вилояти Нуробод тумани ҳудудида А-378 йўлининг 19 километрида содир бўлган. “Камаз” русумли юк автомобили ҳайдовчиси Т.У. “Қарши-Самарқанд” йўналишида ҳаракатланиб бораётиб, қалин туман тушганлиги, қор ёғаётганлиги ва кўриниш чекланганлиги сабабли йўлнинг ўнг четига тўхтамоқчи бўлган. Шу вақтда орқада ҳаракатланиб келаётган “Форд” русумли автомобиль ҳайдовчиси Э.Т. йўлнинг қатнов қисми музлаганлигини инобатга олмаганлиги оқибатида “Камаз” русумли автомобилнинг орқа қисмига урилган.  

Шундан сўнг, ушбу автомобил орқасидан бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи С.О. бошқарувидаги “Нексия” русумли ва яна 10 та турли русумдаги енгил автомобиллар йўлнинг сирпанчиқлиги туфайли кетма-кетликда тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этишган. ЙТҲ оқибатида “Форд” ва “Нексия” автомобиллари йўловчилари енгил тан жароҳатлари олишган.

Орадан тахминан 5 дақиқа вақт ўтиб, ҳодиса содир бўлган жойдан 300 метр орқада Қашқадарё вилояти Қамаши туманида яшовчи, 1990 йилда туғилган ҳайдовчи Э.Б. “Нексия-2” русумли автомобилни “Қарши-Самарқанд” йўналишида бошқариб бораётиб, йўлнинг қатнов қисмидаги музамаликларни инобатга олмаганлигини натижасида шу йўналиш бўйлаб олдинда ҳаракатланиб бораётган қозоғистонлик ҳайдовчи бошқарувидаги “Мерседес-Бенц” русумли юк автомобили ярим тиркамасининг орқа қисмига урилган. 

Натижада: “Нексия-2” ҳайдовчи Б.Э. “ўнг билак соҳасини синиши”, йўловчиси Н.Х. “кўкрак қафаси ёпиқ шикастланиши, қовурға суякларининг синиши” ташхиси билан шифохонага ётқизилган.

Шуниндек, йўловчилари Қ.Б. ва Р.Ч.ларнинг енгил даражадаги тан жароҳатлари билан касалхонага мурожаат қилишган ва уйларига жавоб берилган.Ушбу йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида ҳеч ким вафот этмаган.Ҳозирда мазкур йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ушбу муносабат билан, ЙҲХБ ҳайдовчилардан мураккаб об-ҳаво шароитида транспорт воситасини бошқаришда янада эҳтиёткор бўлишни, зарурат бўлмаганда тунда ҳаракатланмасликни сўрайди.

Асосий мавзулар