“Пахтаобод пахта тозалаш”нинг “Ы операцияси” ўхшамади

© AFP 2023 / NOAH SEELAMХлопок-сырец
Хлопок-сырец - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Пахта тозалаш заводининг 2019 йил пахта ҳосилини қабул қилишда сохта маълумотлар тузганлиги ва катта миқдордаги бюджет маблағларини ўзлаштирганлиги аниқланган.

ТОШКЕНТ, 14 янв – Sputnik. Мазкур пахта тозалаш заводининг 2019 йил пахта ҳосилини қабул қилишда сохта маълумотлар тузганлиги ва катта миқдордаги бюджет маблағларини ўзлаштирганлиги аниқланган. Бу ҳақда Республика Бош прокуратураси маълум қилди.

Ўзбекистон пахта саноати - Sputnik Ўзбекистон
Пахта бойлиги: хом ашёдан тайёр маҳсулотга

Қайд этилишича, ҳодиса 2019 йил пахта ҳосилини қабул қилишда юз берган.  Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сардоба тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Натижада  “Пахтаобод пахта тозалаш” АЖнинг мансабдор шахслари ва бошқаларнинг ўзаро тил бириктириб, 15 фермер хўжаликлари томонидан пахта хом ашёсининг масканга топширилганлиги тўғрисида сохта маълумотлар тузганликлари маълум бўлган.

Шоввозлар ушбу қинғир йўл орқали  90,5 млн. сўм бюджет маблағларини ўзлаштириб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан “Пахтаобод пахта тозалаш” АЖ мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0