Саратовда ичида ўзбекистонликлар бўлган микроавтобус ЙТҲга учради

Oбуна бўлиш
Кеча Саратовдаги ЙТҲда икки нафар Ўзбекистон фуқароси қурбон бўлди, уч киши шифохонага жойлаштирилган.

ТОШКЕНТ, 17 янв - Sputnik. Саратов ҳудудида ичида саккиз нафар йўловчи бўлган микроавтобус иштирокида ЙТҲ содир бўлган. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар бор. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлигининг ахборот хизмати маълум қилмоқда. 

Қайд этилишича, 2020 йилнинг 16-январ куни Саратов вилояти ҳудудидаги Нижний Новгород —Арзамас — Саранск — Исса — Пенза — Саратов трассасида ичида 8 нафар йўловчи бўлган Hyundai микроавтобуси "Волга" автомобили билан тўқнашган. 

ЙТҲ оқибатида "Волга" автомобили ҳайдовчиси ҳамда микроавтобус ичида бўлган ўзбекистонлик йўловчилардан икки нафари воқеа жойида вафот этган. Уч нафар ўзбекистонлик йўловчилар Саратов шаҳридаги вилоят клиник шифохонасига жойлаштирилган.

Айни дамда Бош консулхона мазкур вазиятни ўз назоратига олиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва тиббиёт муассасаси билан доимий алоқада бўлиб турибди.

 

 

Янгиликлар лентаси
0