10:32 20 Феврал 2020
Эфир
  • RUB150.07
  • EUR10319.35
  • USD9528.49
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
987 0 0

Хўранда овқатланиш шоҳобчасидан қарздор бўлгач, ёнида пули йўқлиги сабабли гаровга қолдирган телефонини қайтариб олмоқчи бўлган ва емакхона хўжаинларини қасддан ўлдирган

ТОШКЕНТ, 17 янв – Sputnik. Хўранда овқатланиш шоҳобчасидан қарздор бўлгач, ёнида пули йўқлиги сабабли гаровга қолдирган телефонини қайтариб олмоқчи бўлган ва емакхона хўжайинларини қасддан ўлдирган. 

Қайд этилишича, асли тўрақўрғонлик бўлган, Поп туманидаги холасининг уйига меҳмонга келаётган А.Янгибаев йўлда тўхтаб, овқатланиш шохобчасига кирган. У ерда фуқаро узоқ вақт овқатланиб, спиртли ичимликлар истеъмол қилган. Ейиш-ичиш ҳақи 74 минг сўмга етиб, ёнида тўлаш учун пули йўқлиги сабабли фуқаро “Redmi” телефонини гаровга қолдирган.

Ўзини бошқара олмайдиган даражада маст бўлган фуқарони тунги соат 01:00 ларда холаси олиб кетган. Фуқаро холасиникига боргач, телефонини гаровга қолдиргани унга алам қилган. У холасининг уйи ошхонасидаги пичоқни олиб, овқатланиш шохобчасига қайтиб борган. Зинадан иккинчи қаватга кўтарилаётиб, ётоқхонада ухлаб ётган, бегона оёқ товушларидан уйғониб кетган ошхона эгаларининг дуч келган жойларига пичоқ билан урган. Натижада ошхона эгаларининг иккиси ҳам хўранданинг қурбонига айланган.

Сўнг фуқаро том орқали номаълум томонга яширинган.

Мазкур мудҳиш жиноятни содир этган А.Янгибаев ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми (а,в,г,ж,и) ҳамда 219-моддасининг 2-қисми билан айбдор деб топилиб, узил-кесил 25 йилга озодликдан маҳрум этилди. 

Асосий мавзулар