ФСБ миналаштириш ҳақидаги сохта хабарлар қаердан юборилганини аниқлади

© Sputnik / Владимир Трефилов / Медиабанкка ўтишХакер
Хакер - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сўнгги икки ой ичида Россиядаги мактаб, боғча, савдо маркази, метро ва судлар миналаштирилгани ҳақида 16 мингдан ортиқ сохта хабарлар йўллаган хорижий сервер аниқланди.

ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. Россия Федерал хавфсизлик хизмати сўнгги вақтларда турли шаҳарлардаги  одам гавжум бўладиган жамоат объектларининг миналаштирилгани ҳақидаги сохта хабарлар қайси серверлардан юборилганини аниқлади. РИА Новости хабарига асосан.  

“28 ноябрдан бугунги кунга қадар Нидерландда рўйхатдан ўтган Startmail.com хизматидан Россиянинг 16 вилояти судлари адресига мингдан ортиқ аноним хабарлар келган”, - дейли ФСБ.

Ушбу хабарларда 16 мингдан ортиқ мактаб, болалар боғчалари, вокзал, савдо марказлари, суд, касалхона, метро ва бошқа одам гавжум бўладиган жамоат объектларининг миналаштирилгани ҳақида хабар қилинган. Текширув натижасида ушбу хабарларнинг барчаси ёлғон бўлиб чиқди.

 Государственный департамент США - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ Давлат департаменти Россия аэропортидаги мина билан боғлиқ ҳодисага изоҳ берди

Роскомнадзор хабарига кўра, Startmail.com хизмати вакиллари Россия томон талабига биноан сохта хабарлар юборилган электрон почта эгалари ҳақида маълумотларни тақдим этишмади.

“Лекин шунга қарамасдан, ушбу хизмат эгалари тартибли ва қонунпарвар инсонлар эканига ва уларнинг ушбу экстремистик хатлар юборган инсонларга ҳеч қандай  алоқаси йўқлигига биз ишонамиз”, - дейилган хабарда.

Шунингдек,  ФСБ ёмон ниятли кишиларнинг ана шундай ҳаракатларини келажакда ҳам чеклаш мақсадида муайян қадамлар қўйганини айтиб ўтган. Бугун 23 январдан бошлаб Россия ҳудудида Startmail.com санбаасига кириш чекланади.

Янгиликлар лентаси
0