10:26 20 Феврал 2020
Эфир
  • RUB150.07
  • EUR10319.35
  • USD9528.49
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
756 0 0

Ис газидан болаларнинг онаси ҳам жабрланган, у айни вақтда маҳаллий касалхонанинг жонлантириш бўлимига жойлаштирилган.

ТОШКЕНТ, 25 янв - Sputnik. Жиззах вилоятида уч ака-ука ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этди, уларнинг онаси касалхонада реанимацияда ётибди, деб хабар қилди РИА Новости Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таянган ҳолда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, 25 январ куни тонгги 5.10да Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидаги хонадонларнинг бирида тез тиббий ёрдам бригадаси 8, 12 ва 14 ёшда бўлган уч ака-ука ўлимини қайд этган.

Дастлабки маълумотларга кўра, болаларнинг ўлимига уйқу вақтида ис газидан заҳарланиш сабаб бўлган.

Ис газидан болаларнинг онаси ҳам жабрланган, у айни вақтда маҳаллий касалхонанинг жонлантириш бўлимига жойлаштирилган.

Асосий мавзулар