Фирибгар самарқандликларга “Green Card”да ютуқ ваъда қилиб, уларни катта пулга чув туширди

© AFP 2023 / LOIC VENANCEФлаг США на фоне города
Флаг США на фоне города - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Самарқандда фирибгар икки фуқарога уларни Америкага ишга юбориш учун “Green Card” лотарея ўйинида ютиб, ярим йил ичида виза олиб беришга ваъда берган.

ТОШКЕНТ, 26 янв – Sputnik. Самарқандда икки фуқарога АҚШ визасини ваъда қилиб, уларнинг 8300 доллар пулларини ўзлаштирган фирибгарга қарши жиноят иши очилди.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, ўтган йилнинг 02 июнь куни 30 ёшли Х.Х. фуқаро 48 ёшли Б.Х.ни АҚШ давлатига ишга юбориш учун “Green Card” лотарея ўйинида ютиб, 6 ой ичида виза олишга ваъда берган.  Сўнгра фуқародан 5800 доллар олган ва пулларни эҳтиёжига сарфлаган.

Мужчина с телефоном - Sputnik Ўзбекистон
Нукуслик ўқитувчи фирибгарнинг Нигериядаги ҳисобига 165 млн ўтказди

Худди ўша фуқаро Самарқанд туманида яшовчи фуқаро 24 ёшли М.О.ни шу усул билан чув туширган. Унга ҳам юқоридаги ваъдаларни бериб, 2500 долларини олган. Бироқ ҳозиргача  ваъдасининг устидан чиқмаган.

Фирибгар жабрланувчиларга жами бўлиб 8300 доллар миқдорида моддий зарар етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0