10:30 20 Феврал 2020
Эфир
  • RUB150.07
  • EUR10319.35
  • USD9528.49
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
155712

26 ёшли фуқаро ўз уйида 70 минг сўм эвазига бошқа бир фуқаро билан жинсий алоқада бўлган вақтда ушланган. ИИБ ходими тегишли маъмурий баённомани расмийлаштирган. Шунда фуқаро ишни судга юбормаслик ва ижобий ҳал қилиб бериш учун пора таклиф қилган.

ТОШКЕНТ, 26 янв – Sputnik. Сирдарёда муқаддам бир неча марта фоҳишалик билан шуғуллангани учун маъмурий жавобгарликка тортилган фуқаро ИИБ ходимига пора беришга уринди.

ИИВ матбуот хизмати хабарига кўра,  Сирдарё вилояти ИИБ ходими раҳбарият номига билдирги орқали мурожаат қилган. Унда 19 январь куни фуқаро Д.Б.нинг аризасига асосан ўтказилган тадбир давомида фуқаро Ю.К. ўз яшаш хонадонида 70 000 сўм пул эвазига фуқаро Д.Б. билан жинсий алоқада бўлган вақтда ушлаганлиги ва пуллар далилий ашё сифатида олиниб, маъмурий баённома расмийлаштирилгани баён этилган.

Таъкидланишича, фуқаро Ю.К. ходимга маъмурий материални кўриб чиқмаслик, судга юбормаслик ҳамда ижобий ҳал қилиб бериш эвазига пора таклиф қилган. Шунинг учун ИИБ ходими фуқаро Ю.К.га нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

22 январь куни қатор идоралар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда 26 ёшли гулистонлик фуқаро Ю.К. билдирги ёзган ходимнинг хизмат хонасида 400 000 сўм пулларни пора тариқасида берган вақтида далилий ашё билан қўлга олинган.

Аниқлик киритилишича, қўлга олинган аёл муқаддам судланиб, амнистияга асосан жавобгарликдан озод этилган. Бундан ташқари, у Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг фоҳишалик билан шуғулланиш моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилган бўлган. У бу ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этган бўлган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тўпланган ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилиш учун Сирдарё вилояти прокуратурасига юбориш чоралари кўрилмоқда.

Асосий мавзулар