05:55 29 Феврал 2020
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10329.35
  • USD9526.28
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
412 0 0

Косонда мактаб директори қалбаки диплом тайёрлаб бериш ва мактабга ишга жойлаштириш учун фуқародан 800 доллар талаб қилди.

ТОШКЕНТ, 28 янв — Sputnik. Қашқадарё вилояти Косон туманидаги 98-мактаб директори Н.З. 800 доллар пора олаётган вақтда қўлга олинди.

Вилоят прокуратураси матбуот хизмати хабарига кўра, мактаб директори фуқарога ўрта-махсус мақомини берувчи қалбаки диплом тайёрлаб бериш ва шу қалбаки диплом билан ўзи раҳбарлик қилаётган мактабга ишга қабул қилишни ваъда қилган.

Ўтказилган тезкор тадбирда директор 800 долларни пора тариқасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Аниқлик киритилишича, у диплом учун 300 доллар ва ишга жойлаштириш учун 500 доллар талаб қилган.

Ҳозирда унга нисбатан ЖКнинг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан (Тамагирлик йўли билан пора олиш) жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Асосий мавзулар