Сирдарёда юз берган автоҳалокатда 5 киши ҳалок бўлди

© Следственный департаментТрагедия в Сырдарьинской области: пять человек погибли в ДТП - фото
Трагедия в Сырдарьинской области: пять человек погибли в ДТП - фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сирдарёда юз берган автоҳалокатда 5 киши ҳалок бўлди. Ушбу ҳолат юзасидан жиноят қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Ҳодиса 2020 йилнинг 1 февраль куни тахминан соат 08:30 ларда Гулистон шаҳрининг Гулистон кўчаси бўйлаб ўтган автомобиль йўлида содир бўлган. Бу ҳақда Тергов департаменти ахборот хизмати хабар қилди. 

Қайд этилишича, 19 ёшли Ш.Б., ўз бошқарувидаги “Cobalt” русумли автомашинасида “Гулистон-Зарбдор” йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётиб, бошқарувни йўқотган ва  йўлнинг қарама-қарши йўналишига ўтиб кетган.

© Следственный департаментТрагедия в Сырдарьинской области: пять человек погибли в ДТП - фото
Сирдарёда юз берган автоҳалокатда 5 киши ҳалок бўлди - Sputnik Ўзбекистон
Трагедия в Сырдарьинской области: пять человек погибли в ДТП - фото

Натижада фуқаро 21 ёшли С.М. бошқарувида бўлган “Damas” русумли автомашинасига тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.

Оқибатда “Damas” ҳайдовчиси С.М., йўловчилар — 55 ёшли Ш.А., 27 ёшли Д.Э., 28 ёшли М.С.лар ҳодиса содир бўлган жойда вафот этган.

© Следственный департаментТрагедия в Сырдарьинской области: пять человек погибли в ДТП - фото
Сирдарёда юз берган автоҳалокатда 5 киши ҳалок бўлди - Sputnik Ўзбекистон
Трагедия в Сырдарьинской области: пять человек погибли в ДТП - фото

 Яна 3 нафар шахс шифохонага ётқизилган. Улардан бири 24 ёшли С.А.,  кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0