02:16 21 Феврал 2020
Эфир
  • RUB150.07
  • EUR10319.35
  • USD9528.49
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
65310

Чирчиқ дарёсида қайиқ темир тросга ўралиб қолиш оқибатида фуқаролар 2 соат давомида дарёда қолиб кетган.

ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, Чирчиқ дарёсидан 3 нафар фуқаро қутқарилди. 

Чирчиқ дарёсида қайиқ темир тросга ўралиб қолиш оқибатида фуқаролар 2 соат давомида дарёда қолиб кетган. Ҳодиса 31 январ куни Чиноз тумани, Янги Чиноз шаҳарчаси ҳудудида жойлашган Чирчиқ дарёсида содир бўлган.

Мотор қайиқда ов қилиш мақсадида 3 нафар фуқаро дарёга тушган. Қирғоқдан 400 метрга узоқлашганда қайиқ дарё қумини чиқариб олиш технологияси (Земснаряд)ни ушлаб турувчи темир тросга ўралиб қолган. 

Воқеа юзасидан Чиноз тумани фавқулодда вазиятлар бўлими  ёнғин-қутқарувчилари зудлик билан воқеа жойига етиб борган. Олиб борилган тезкор чоралар натижасида фуқаролар соғ-саломат қутқариб олинган.

Асосий мавзулар