Бекободда ичида 20 нафар йўловчиси бўлган автобус ағдарилиб кетди

© МВД УзбекистанаВ Бекабаде опрокинулся автобус с двадцатью пассажирами
В Бекабаде опрокинулся автобус с двадцатью пассажирами - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ЙТҲга автобуснинг техник носозлиги, яъни автобус олд шинасининг тормозланиб қолиши сабаб бўлгани айтилмоқда.

ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида “Исузу” автобуси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди.

ИИВ матбуот хизматининг билдиришича, ҳодиса 2 февраль куни соат тахминан 12:00 ларда шаҳарнинг Меъмор кўчасида жойлашган айланма ҳаракатланиш жойида содир бўлган. ЙТҲга автобуснинг техник носозлиги, яъни автобус олд шинасининг тормозланиб қолиши сабаб бўлган.

© МВД УзбекистанаБекободда ичида 20 нафар йўловчиси бўлган автобус ағдариб кетди
Бекободда ичида 20 нафар йўловчиси бўлган автобус ағдарилиб кетди - Sputnik Ўзбекистон
Бекободда ичида 20 нафар йўловчиси бўлган автобус ағдариб кетди

Қайд этилишича,  автобус ичида 20 нафар йўловчи бўлган. Улардан 3 нафари тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун шаҳар шошилинч тез тиббий ёрдам марказига, 1 нафари эса Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказига юборилган.

Автобус Бекобод шаҳар марказий бозоридан Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳридаги ГЭС томонга ҳаракатланаётган бўлган.  Ҳайдовчи ҳаракатланиш вақтида ҳушёр ҳолатда бўлгани айтилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0