Бўкадаги уйдан ичида 8,5 минг доллар бўлган сейфни ўмариб кетишди

© pixabayДоллары США
Доллары США - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Уч нафар фуқаро уйга ғайриқонуний равишда кириб, ётоқхонадан темир сейфни ўғирлаб кетишган. Сейф ичида 8500 доллар бўлган.

ТОШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. Тошкент вилоятининг Бўка туманида фуқаронинг сейфидан пул ўғирлаган шахслар қўлга олинди Бу ҳақда Тергов департаменти ахборот хизмати маълум қилди.

Хабарда ёзилишича, номаълум шахслар Равот маҳалласида яшовчи 61 ёшли Р.В. нинг уйига ғайриқонуний равишда кириб, ётоқхонадан темир сейфни яширин равишда ўғирлаб кетишган. Сейф ичида 8500 доллар бўлган.

Сейф - Sputnik Ўзбекистон
Фарғонада банк ходимлари сейфдан 100 минг $ ўғирлашди

Ҳодиса содир бўлган жой кўздан кечирилганида, 1 дона эркаклар бош кийими ва 2 дона эркаклар курткаси ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган. 

Бундан ташқари, дастлабки тергов жараёнида бир нафар гувоҳ ҳодиса жойида “Ваз-2106” русумли автомашина бўлганлиги ҳақида кўрсатма берган.

Шу асосида ушбу автомашина эгаси Сирдарё вилоятида яшовчи 22 ёшли У.С.га тегишлилиги,  унинг 30 ёшли Б.С. ва 28 ёшли Ш.С. каби шериклари бўлганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб,  гумонланувчиларга қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0