Ўзбекистон халқ артисти Хайрулла Саъдиевнинг ўғли оламдан ўтди

© Sputnik / Алексей Насыров / Медиабанкка ўтишГвоздики и свечи
Гвоздики и свечи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Маданият вазирлиги жамоаси, Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси Бошқарув Кенгаши ҳамда аъзолари Хайрулла Саъдиев ва унинг оила аъзоларига чуқур таъзия билдирган.

ТОШКЕНТ, 5 фев - Sputnik. Ўзбекистон халқ артисти, кино ва театр актёри Хайрулла Саъдиев оиласи оғир жудоликка учради. Актёрнинг ўғли Сардор Саъдиев бевақт оламдан ўтди.

"Бугунги яхши, фазилатли кунни ҳозир эшитган ёмон бир хабар бузди. Аслида ёмон хабар етқазгим келмайди, лекин баъзан вазият шунга мажбур қилади. Чунки, фожеа кутилмаганда келса, одамни эсанкиратиб қўяди... Ҳеч бир инсонга фарзанд доғини тиламайман. Хайрулла акага сабр тилашдан ўзга чора йўқ", - дея ҳамдардлик сўзларини билдирган Хайрулла Саъдиев оиласига Шохира Ҳамро.

Маданият вазирлиги жамоаси, Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси Бошқарув Кенгаши ҳамда аъзолари Хайрулла Саъдиев ва унинг оила аъзоларига чуқур таъзия билдирган.

Жаноза намози 5-февраль куни пешинда ўқилади.

Янгиликлар лентаси
0