Истанбулдаги авиаҳалокат қурбонлари сони 3 кишига етди

© REUTERS / MURAD SEZERЖесткая посадка самолета в Стамбуле: число жертв выросло до трех
Жесткая посадка самолета в Стамбуле: число жертв выросло до трех - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Туркияда ноқулай об-ҳаво туфайли содир бўлган авиаҳалокат қурбонлари сони 3 кишига, жабрланганлар сони 179 кишига етди.

ТОШКЕНТ, 6 фев - Sputnik. Pegasus авиакомпаниясининг “Измир – Истанбул” йўналишида парвоз амалга ошираётган самолёти қўниш вақтида содир бўлган фавқулодда ҳолатдан сўнг қурбонлар сони 3 кишига етди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Сабихи Гёкчен аэропортида содир бўлган ҳалокатда қурбонлар сони 3кишига, жабрланганлар сони 179 нафарни ташкил қилди, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 5 феврал куни Туркиянинг Pegasus аваикомпаниясига тегишли бўлган Boeing 737-800 NG авиалайнери Сабихи Гёкчен аэропортига қўниш вақтида аэропортнинг учиш-қўниш йўлагидан 50-60 метр нарига чиқиб кетиб деворга урилган ва 3 қисмга бўлиниб кетган эди. Датслабки маълумотларга кўра, бунга ноқулай об-ҳаво шароити сабаб бўлган. Самолёт қўнаётганда кучли шамол эсиб ёмғир ёғаётган бўлган. 

Ушбу ҳодисадан сўнг Сабихи Гёкчен аэропортига барча парвозлар бекор қилинди. Барча самолётлар  "Истанбул" аэропортига йўналтирилган. Туркия ҳуқуқни сақлаш органлари воқеа тафсилотларини ўрганмоқда. 

Янгиликлар лентаси
0