Қўқондаги чойхонада фуқаро икки кишини отди

© CC0 / sluehr3g / Shotgun Охотничье ружье
Охотничье ружье - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Чойхонада фуқаро уч киши билан жанжаллашиб қолган. Жанжал давомида у ўқ отар қурол қўллаб, уларни яралаган.

ТОШКЕНТ, 6 фев — Sputnik. Қўқон шаҳрида ўқ отар қурол қўллаган ҳолда жиноят содир этган шахсга нисбатан жиноят иши очилди.

Охотничьи ружья, изъятые у браконьеров - Sputnik Ўзбекистон
Экоинспекторлар Мўйноқда браконьерлар томонидан ўққа тутилди

Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, ҳодиса бугун, 6 февраль куни Генерал Узоқов кўчасида жойлашган чойхонада содир бўлган. Фуқаро Ж.Ж. фуқаро Б.М. ва унинг икки нафар шериклари билан жанжаллашган.

Жанжал давомида Ж.Ж. чойхона кириш эшиги олдида турган Б.М. ва унинг шерикларига ўзида бўлган ўқ отар қурол (ов милтиғи) дан икки маротаба ўқ отиб, тан жароҳати етказган. Сўнгра ўзи воқеа жойидан яширинган.

Жабрланувчилар олган жароҳатларнинг оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида судга оид экспертиза тайинланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 25,97-моддаси 2-қисми "а, п" бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.   

Янгиликлар лентаси
0