06:16 29 Феврал 2020
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10329.35
  • USD9526.28
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
236 0 0

Тезкор тадбирда тадбиркор тўйхона, мехмонхона, ошхона, сауна ва нонвойхоналарини газ ҳисоблагичдан ташқари яширин ҳолатдаги газ тармоғига ноқонуний улаб, фойдаланаётганлиги фош қилинган.

ТОШКЕНТ, 6 фев — Sputnik. Фарғона вилоятининг Данғара туманидаги йирик корхона раҳбари М.Т. ўғирлаган гази учун давлатга 309 млн. сўм тўлади. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюросининг Фарғона вилояти бошқармаси хабар қилди.

Қайд этилишича, унга тегишли кўчмас мулкларда ўтказилган ўрганишда тадбиркор тўйхона, мехмонхона, ошхона, сауна, боулинг клуби ва нонвойхоналарини газ ҳисоблагичдан ташқари визуал аниқлаб бўлмайдиган яширин ҳолатдаги байпас линияси орқали газ сўрғич билан газ тармоғига ноқонуний улаб, фойдаланаётганлиги фош қилинган.

Мутахассислар тадбиркор давлатга 309 млн. 93,8 минг сўм кўп миқдорда моддий зарар етказилганлигини аниқлашган ва бу белгиланган тартибда ундириб олинган.

Асосий мавзулар