02:43 21 Феврал 2020
Эфир
  • RUB150.07
  • EUR10319.35
  • USD9528.49
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
348 0 0

Термиз шаҳрида патруль-пост хизмати ходимлари томонидан ўз вақтида кўрсатилган ёрдам натижасида икки нафар кекса аёлнинг ҳаёти сақлаб қолинди.

ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Термиз шаҳрида патруль-пост хизмати ходимлари икки нафар кекса аёлларнинг ҳаёти сақлаб қолишди.

Сурхондарё вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, 7 февраль куни соат тахминан 02:00 ларда шаҳарнинг “Аму соҳил” маҳалласи ҳудуди бўйлаб хизмат олиб бораётган Сурхондарё вилояти Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ППХ батальони 1-отряд ходими сафдор Анвар Бегимов ва 2-отряд ҳайдовчи ходими сафдор Ўткир Қодировлар ёнғинни кўриб қолишган.

Ёнғин “Порлоқ йўл” кўчасида жойлашган 27-уй ётоқхонасида содир бўлган. У уйда икки нафар аёллар борлиги аниқланган. Тутун заҳридан ўзини йўқотиб қўйган ёши кекса аёл ўнг ёнига ағдарилган ҳолатда ёрдамга муҳтож бўлган.

Термиз шаҳрида патруль-пост хизмати ходимлари икки нафар кекса аёлларнинг ҳаёти сақлаб қолишди.
Термиз шаҳрида патруль-пост хизмати ходимлари икки нафар кекса аёлларнинг ҳаёти сақлаб қолишди.

Тезкорлик билан кекса аёлларга ёрдам қилиш мақсадида уларга биринчи навбатда тоза ҳаво зарурлигини билган ҳолда бехавотир ҳамда хавфсиз жойга олиб чиқишиб, биринчи тиббий ёрдамни кўрсатишади ва хонадондаги ёнғинни бартараф қилиш чораларини кўради.

Хонадон эгаси 1957 йилда туғилган Светлана Я. ҳамда унинг қўшниси 1961 йилда туғилган Наталя Р.лар эканлиги аниқланган.

“Уларга патруль-пост хизматининг жонкуяр ходимлари томонидан кўрсатилган қутқарув ёрдами туфайли уларнинг ҳаёти ва соғлигига ҳеч қандай зарар етмаган”, - дейилган хабарда.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар бошқармаси масъул ходимлари томонидан ёнғин келиб чиқиш сабабларини ўрганиш мақсадида суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Асосий мавзулар