05:04 29 Феврал 2020
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10329.35
  • USD9526.28
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
624 0 0

Коми аэропортида "Ютэйр" авиакомпаниясининг Boeing 737 самолёти "қорнига" қўнди, воқеада ҳеч ким жабрланмади.

ТОШКЕНТ, 10 фев - Sputnik. Кеча 9 феврал куни Россиянинг Коми Республикасида самолёт "қаттиқ қўниши" содир бўлди, деб хабар қилмоқда Russia Today ахборот агентлиги. 

Маълум бўлишича, "Ютэйр" авиакомпаниясига тегишли бўлган Boeing 737 самолёти қўниш вақтида кучли шамол эсаётган бўлган. Самолёт шассиси учиш-қўниш йўлагига етганда синиб кетган.

Оқибатда самолёт "қорнига" қўнган. Экипаж ҳатти-ҳаракати билан самолёт тўлиқ тўхтагунига қадар  йўлакдан чиқиб кетмаган.Воқеада ҳеч ким жабрланмаган. 

Хабарда айтилишига кўра, аэропортла самолётни қўниш йўлагига аниқ мослаштириш тизими (ILS) ҳамда учиш-қўниш йўлагини ёритиб турувчи чироқлар ҳам ишламаётган бўлган. 

Асосий мавзулар