01:21 23 Феврал 2020
Эфир
  • RUB150.07
  • EUR10319.35
  • USD9528.49
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
276 0 0

ЙПХ инспектори фуқародан жарима майдончасига жойлаштирилган “Матиз” машинасини чиқариб бериш учун тамагирлик билан 220 минг сўм пора талаб қилган.

ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Тошкентда йўл-патруль хизмати инспектори фуқародан пора олган вақтида ушланди.  Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, 6 февраль куни фуқаро У.А.нинг ҳуқуқни мухофаза қилувчи органларга қилган мурожаатига асосан тезкор тадбир ўтказилган. Унда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ бригадаси махсус дивизиони ЙПХ инспектори А.Б. фуқаро У.А.дан жарима майдончасига жойлаштирилган “Матиз” машинасини чиқариб бериш мақсадида тамагирлик йўли билан 220 000 сўм пулларни пора тариқасида олаётган вақтда ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЙПХ инспектори А.Б.га нисбатан Ўзбекистон ЖКнинг 210-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Асосий мавзулар