11:09 25 Май 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
1103 0 0

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарёнинг Сариосиё туманида аёл уйини “сносдан” болта билан ҳимоя қилгани акс этган видео тарқалди.

ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда Сурхондарёнинг Сариосиё туманида аёл уйини “сносдан” болта ва Шавкат Мирзиёев сурати билан ҳимоя қилгани акс этган видео тарқалди.

Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, ҳодиса туманнинг “Гулобод” маҳалласида содир бўлган.

Президент суратини кўксига босганча телефон орқали видеомурожаат қилаётган аёл шу кунгача истиқомат қилиб келган уйини аукцион орқали давлатга пул тўлаб сотиб олганлигини, бугун эса ушбу уйдан ҳайдаб чиқарилаётганлигини иддао қилмоқда.   

Унинг маълум қилишича, бир оз аввал ҳам унга тегишли бўлган бошқа бир уй шу тартибда тортиб олинган.

Асосий мавзулар