Наманганда ўзини дарёга ташлаган аёлни қутқарган Миллий гвардия ходими қидирилмоқда

© uzavtoyul.uzНовый мост через канал Аму-Бухара
Новый мост через канал Аму-Бухара - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Миллий гвардия ходими аёлни кучли оқим домидан олиб чиқиб, қирғоқдаги шеригига топширган. Аммо қиш фаслидаги сув ҳароратидан томирлари тортишиб қолиши натижасида дарёнинг кучли оқими унинг ўзини олиб кетган.

ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Наманганда ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган аёлни қутқарган Миллий гвардия ходими қидирилмоқда

Миллий гвардия хабарига кўра, ҳодиса бугун, 10 феврал куни содир бўлган.  Наманганнинг Уйчи тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Норин дарёси кўпригида хизмат фаолиятини олиб бораётган Миллий гвардия қўриқлаш хизмати ходими А.Абдулвоҳидов дарёда чўкаётган аёлни кўриб қолган ва зудлик билан ёрдамга шошган.

Открытое окно - Sputnik Ўзбекистон
Қаршида бир неча кун ичида икки киши ўз жонига қасд қилишга уринган

Аёл айни дамда руҳий касалликлар диспансерида рўйхатда турувчи, 1994 йилда Наманган туманида туғилган Н.О. бўлган. Аниқланишича, у суицидга қўлга урган ва ўзини дарёга ташлаган.

Ҳодиса содир бўлган жойда хизматда бўлган ходим аёлни кучли оқим домидан олиб чиқиб, қирғоқдаги шеригига топширган. Аммо қиш фаслидаги сув ҳароратидан томирлари тортишиб қолиши натижасида, дарёнинг кучли оқими уни олиб кетган.

Қутқарилган аёл зудлик билан шифохонага етказилиб, ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли орган ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Аммо ўз қасамёдига содиқ ҳолда хизматга шай бўлган, бир инсоннинг ҳаётини сақлаб қолган ходимнинг ўзидан ҳозиргача дарак бўлмаяпти.

Айни пайтда халоскор ходимни қидирув - қутқарув ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0