08:18 28 Феврал 2020
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10329.35
  • USD9526.28
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
278 0 0

Фуқаро 3 дона Ўзбекистон Қизил китобига киритилган кийик (Хонгул, Бухоро буғиси) шохларини қўшни давлатга олиб чиқмоқчи бўлган.

ТОШКЕНТ, 12 фев — Sputnik. Хонгул, Бухоро буғиси шохларини қўшни давлатга олиб чиқаётган фуқаро ушланди. 

Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабарига кўра, фуқаро Сурхондарё вилоятидаги “Боботоғ” чегара божхона пунктида текширувидан ўтказилган.

Натижада унга тегишли бўлган сумка ичидан тегишли рухсатномаси бўлмаган, декларацияланмаган ва оғзаки сўровда айтилмаган 3 дона Ўзбекистон Қизил китобига киритилган кийик (Хонгул, Бухоро буғиси) шохлари борлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Амалдаги тартибларга кўра, ёввойи ҳайвонлар, уларнинг қисмлари, зоология коллекциялари, ҳаёт фаолияти маҳсулотлари, ўлжалар, тулумларни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш ва унинг ташқарисига олиб чиқиш Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси рухсати билан амалга оширилади.

Асосий мавзулар