06:21 17 Феврал 2020
Эфир
  • RUB148.77
  • EUR10438.70
  • USD9539.16
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
602 0 0

Аҳмаджон Турсунбоев ва бошқаларга нисбатан тўртинчи очиқ суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.

ТОШКЕНТ, 12 фев — Sputnik. Жиноят ишлари бўйича Қуйи Чирчиқ туман суди судланувчилар Аҳмаджон Турсунбоев ва бошқаларга нисбатан тўртинчи очиқ суд жараёнини якунлади ва ҳукм эълон қилди.

“Дарё” нашри хабарига кўра, Аҳмаджон Турсунбоев Ўзбекистон ЖКнинг 168-моддаси (Фирибгарлик) 3-қисми “а, в” бандлари (эски таҳрирдаги) билан айбли деб топилди ва унга ушбу модда билан 9 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Судланувчига Ўзбекистон ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми ва 61-моддалари тартибида тайинланган жазога қисман жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судининг 2019 йил 28 октябрдаги ҳукми билан тайинланган жазосини қўшиб, узил-кесил ўташ учун  14 йил 4 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Шунингдек, 1 йил муддатга тадбиркорлик билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилинди.

Турсунбоевга тайинланган қамоқ жазосининг ўталмаган муддати, Сенатнинг 2016 йил 12 октябрдаги амнистия тўғрисидаги қарорининг 6-банди “б” кичик бандига асосан тўртдан бир қисмига қисқартирилди.

Жазони умумий тартибли колонияларда ўташ тайинланди. Жазони ўташ муддати 2016 йил 16 июндан бошлаб ҳисобланади.

Аҳмаджон Турсунбоевга қўлланилган қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси ўзгаришсиз қолдирилди.

Асосий мавзулар